Декабрда гўшт импорти рекорди яна янгиланган
2025 йилнинг охирги ойида 107,2 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2025 йил октябрдаги рекорднинг янгиланиши. Эҳтимолки, импортчи тадбиркорлар гўшт импорти бўйича ноллаштирилган бож муддати узайтирилмай қолишидан хавотир олишган
Импортнинг 72,5 млн.долларлик қисми мол гўшти (буям навбатдаги рекорд) ва 8,8 млн.долларлик қисми товуқ гўшти.
Декабрда шунингдек, қўй гўшти импорти кескин ортгани эътиборни тортади. Ой давомида 18,9 млн.долларлик қўй гўшти импорт қилинган (2024 йил декабрдагидан 6,3 карра, 2025 йил ноябрдагидан 2,2 карра кўп).
Мол гўшти ўртача 4,45 доллардан (-0,06 доллар), қўй гўшти 2,89 доллардан (+0,03 доллар), товуқ гўшти эса 1,17 доллардан (+0,03 доллар) импорт бўлган.