30K59Telegramda ochish
Метан заправкалардаги чеклов яна расмийлашди Водий туманларида кечадан, Тошкент вилоятида бугундан бошланган чекловлар Энергетика вазирлиги томонидан изоҳланмаётганди. Энергетикларимиз аллақачон ишга тушган чекловларни яна расмий баёнот билан маълум қилмоқда: Эртага, 8 январдан “метан заправкалар” соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди. Фарғона водийсида эса “метан заправка”лар иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ҳокимликларга "стрелка" кўрсатилган охирги жумлани энергояздан одамлар тилига кўчирсак, эртадан водий ттуманлари шохобчаларида метан газ бўлмайди дегани. Бир неча ўн миллион доллар совурилган метан пиар контейнерлар ҳақида вазирлик яна лом-лим демаган. Балки вазирни яна парламент гиламига чақиришса, янги ваъдаларни очиқлаб қолар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin