26K72Telegramda ochish
Расман: Метан заправкалардаги чеклов яна тан олинди Энергетика вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилганини ниҳоят расман маълум қилмоқда. Чекловларнинг аниқ соатлари кўрсатилмаганига қараганда, яқин кунларда заправкалар очилишидан умид қилмаслик керак. Амалда Водий туманларида 6 январдан буён метан заправкалар фаолият кўрсатмай қўйганди. Водийдаги муаммо кеча Тошкент вилоятига ва пойтахтимизгаям кўчган (шаҳарда заправкалар очилмаган). Кечга яқин воҳа томон — Сирдарё, Жиззах ва Самарқанддаги метан заправкаларда ҳам чекловлар бошланган. Туни билан навбатда туриб чиққан ҳайдовчилар кўп нарса эмас — шунчаки ўз вақтида ахборот беришни сўрай бошлашган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin