23K32Telegramda ochish
"Пиар контейнерлар"нинг қиймати ҳам, ишга тушиш муддати ҳам айтилмаган Водий вилоятларидаги “метан заправка”ларга кўчма контейнерлар орқали табиий газ етказиб бериш тизими ишга туширилиши ҳақидаги "яхши хабар"дан икки ойдан кўпроқ ва энерговазирнинг "22 декабрга қадар Бешариқ туманидаги газ қуйиш шоҳобчаси тўлиқ ишга тушиши" ваъдасидан 40 кун вақт ўтиб, Энергетика вазирлиги Газета сўрови бўйича айрим саволларга жавоб берган. Биринчидан, Бешариқ туманида кўчма контейнерларга газ тўлдиришни таъминлаш учун компрессор станцияси қурилиши ишлари ҳамон давом этмоқда. Станция қачон ишга тушиши номаълум. Балки ишга тушгунча, баҳор келар. Иккинчидан, кўчма метан газ контейнерларидан фойдаланиш бўйича тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ва ҳозирда тегишли ташкилотлар билан келишиш жараёнида. Қизиқ, контейнерлар бўйича Ўзбекистонда стандартлар йўқлиги аниқ эди, нега аввал контейнерлар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ҳужжат расмийлаштириб, кейин лойиҳани бошлашмаган? Аждар қувганми? Ё кимдир энергетикларни битимга тираб мажбурлаганми? Учинчидан, лойиҳанинг қиймати ҳақида яна лом-лим дейилмаган. Иқтисодий самараси, неча йилда қопланилиши ва молиялаштириш манбалари ҳақида ҳам ҳалигача бирон расмий ахборот мавжуд эмас. Контейнерлар агар қарз ҳисобига сотиб олинган бўлса, ҳукумат мувофиқлаштирувчи комиссиясининг розилиги олинганми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin