26K95Telegramda ochish
Пиар контейнерлар қанчалик хавфсиз? Лойиҳанинг экономикаси ҳақида энергетиклар ҳеч қачон қайғурмаган ва ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган бўлиши мумкин, чунки ҳар қандай самарасиз лойиҳанинг тўловчиси барибир биз Ўзбекистонликлар бўламиз. Бунисига кўз юмайлик. Лекин хавфсизлик масаласи қандай бўлади? Контейнерларда метан газ ташиш на совет мустамлакачилиги даврида, на мустақиллик даврида амалга оширилган. Қўшни давлатларда ҳам бундай тажриба мавжуд эмас. Битта контейнер 9000−9500 метр куб газни ташиши ҳақида айтишаётгани ҳисобга олинса, газ бир неча юз атмосфера босимида сиқилади. Табиийки, бундай босим билан газ ташувчи контейнер хавфли, яна бир неча юз километрга ташиладиган юкка айланади. Бунга тегишли органлар, масалан, Техник тартибга солиш агентлиги ёки ФВВ нима дейди? Техник тартибга солиш агентлиги памперс ва Leapmotorда хавф кўриб, бир неча юз атмосфера босимидаги контейнердан фойдаланишида хавф кўрмагани қизиқ. Ўзи бу лойиҳа жараёни бўйича қанақадир стандартлар ишлаб чиқилганми? Ишлаб чиқилмаган бўлса, қайсидир мамлакатда мавжуд стандартлар ўзлаштириб, қабул қилиндими? Айтишларича, Сирдарё ва Тошкентда газ босими бўлмаса, контейнерлар Муборак ва Шўртанга ҳам газ учун қатнаши мумкин экан. Бу деярли 700 километр дегани. Бир неча йиллар аввал қўқонлик шоввоз йигитлар далада ишлаётган тракторлар учун метан газ ташиб заправка қилиш лойиҳасини кўз-кўз қилишганди. Ўшанда лойиҳа иқтисодий самарали деб топилгани билан, айнан хавфсизлик хатарлари туфайли қабул қилинмаганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin