"Одатдагидек", "ҳокимликлар билан келишилган ҳолда"
Энергетика вазирлигига кўра, эртага ҳам соат 10:00 дан 16:00 га қадар, республика бўйича барча «метан заправка»лар одатдаги режимида фаолият юритади (энергетикларнинг новоязига кўра, энди одатдаги режим 6 соат, бир ҳафта аввал 12-13 соат эди).
Фарғона водийсида эса «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади, дейилади вазирлик изоҳида (Новоязга кўра, "ҳокимликлар билан келишилган ҳолда" ибораси амалда худди бугунгидек, эртага ҳам водий туманларида метан заправкаларида газ бўлмаслигига ишора бўлса керак).
- https://t.me/minenergy_uz/18695@minenergy_uz