Водийда бу режага амал қилинмаяпти
Газета
Ҳудудгазтаъминотнинг ҳудудлардаги филиалларига таяниб, метан заправкаларининг иш вақти бўйича чекловлар графиги эълон қилмоқда.
Демак, метан заправкалар фаолияти қуйидаги соатлар билан чекланган:
Тошкент шаҳридаги 78 та метан заправка иши соат 06:00 дан 23:00 гача;
Андижон вилоятидаги 143 та метан заправка иши соат 05:00 дан 17:00 гача;
Наманган вилоятидаги 134 та метан заправка иши соат 05:00 дан 17:00 гача;
Фарғона вилоятидаги 173 та метан заправка тонгги соат 06:00 дан 18:00 гача;
Қорақалпоғистондаги 124 та метан заправка тонгги соат 06:00 дан 18:00 гача;
Сирдарё вилоятидаги 53 та метан заправка тонгги соат 06:00 дан 18:00 гача;
Навоий вилоятидаги 51 та метан заправка тонгги соат 06:00 дан 19:00 гача;
Хоразм вилоятидаги 94 та метан заправка тонгги соат 05:00 дан 17:00 гача;
Сурхондарё вилоятидаги 106 та метан заправка тонгги соат 06:00 дан 17:00 гача.
Лекин худди ўтган йилларда бўлгани каби водий вилоятларидаги аксар газзаправкаларда графикка амал қилинаётгани йўқ. Кеча ҳам, бугун ҳам (кеча тушдан кейиноқ ёпилган, бугун кеч очилган).