26K175Telegramda ochish
IELTS натижаларида янги рекордлар Охирги йилларда Ўзбекистон ёшларининг инглиз тили бўйича кўрсаткичлари сезиларли ўсди. 2020–2025 йиллар оралиғида IELTS имтиҳонидан камида 5,5 балл (B2 даража) олганлар сони 245,7 минг нафарга етди. Энг юқори кўрсаткичлар бўйича ҳам катта ўсиш кузатилмоқда. 8,5–9 балл яъни C2 даража олган ёшлар сони 2020 йилга нисбатан 47 баробарга кўпайган. Ҳозирда эса IELTS имтиҳонидан энг юқори натижа бўлган 9 баллни қўлга киритганлар 68 нафарни ташкил этмоқда. Маълумот учун, бу рақамлар Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши ва АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ўқув марказлари форуми” доирасида эълон қилинди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin