2023-йилги ДТМ имтиҳонлари учун қабул ўз якунига етди. Ушбу йилда 1 млн 18 мингдан ортиқ абитуриент ОТМларга ҳужжат топширибди. Бу эса аввалги йилларга қараганда камроқ. Бунга сабаб нима?
Таълим тизимининг хусусийлашиб бораётгани бўлиши мумкин. Балки яратилаётган бошқа имкониятлардир. Масалан, Ёшлар ишлари агентлиги «Cambridge» ўқув маркази ва «Келажак касблари» лойиҳаси билан бепул таълим гранти эълон қилди.
Ушбу таълим гранти доирасида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 6 ой мобайнида инглиз тилини сифатли тарзда «Cambridge»да ўқиш имкониятига эга бўлишар экан. Фақатгина ушбу талабларга мос келишса бўлгани.
Шунингдек, грант давомида ўзини яхши томонлама кўрсатган ўқувчиларга «Cambridge» томонидан қўшимча 5 ойлик грант тақдим этилади. Балки шунинг учун ҳам ОТМларга талаб олдингидек эмасдир.
Ҳа, айтганча, xалқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришган 17 мингдан ошиқ ёшларга 30 млрд сўмдан ортиқ сумма қоплаб берилган эди. Ана энди сизда ҳам имконият бор! Танловни ўзингиз қабул қилинг!
Грантда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш
Реклама