37K118Telegramda ochish
Санкцияга тушган Юнистрим Ўзбекистонда ишламоқдами? Ўтган куни Юнистрим пул ўтказмалари оператори эгаси бўлган Юнистрим банки АҚШ санкцияларига учрагач, айрим ўзбек банклари мазкур тўлов тизими билан ишлашни тўхтатди. Лекин ҳали биронта ўзбек банки бу ҳақда расмий баёнот бергани йўқ. Юнистрим сайтида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари танланса, рубль жўнатганда доллар олиш опцияси ҳозирда ўчирилган. Мигрант каналининг бугунги эфирида Юнистрим иловаси орқали рубль жўнатиб фақат сўм олиш варианти қолгани таъкидлаб ўтилди. Грузия банклари кеча Юнистрим билан ишлашни тўлиқ тўхтатган. Қирғизистон ва Тожикистон банкларида Юнистрим орқали рубль жўнатиб, рубль олиш имконияти сақланиб турипти. P.S. Ipotekabank Юнистрим тизимида ўтказмалар вақтинча тўхтатилганини расман маълум қилипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin