25K155Telegramda ochish
Ўзбекистон паспортининг эгаси Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида Мариуполга қурилишга деб жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилган ҳамда “кўнгилли” сифатида урушга сафарбар қилинган. Ҳа, ўзбекистонликлар қонунларимизга кўра бошқа давлат армиясида ёлланма сифатида жанговор ҳаракатларда иштирок этгани учун жавобгарликка тортилиши керак. Лекин аввал улар озод этилиши зарур. Чунки Қонунларимизга кўра Ўзбекистон паспорти эгаси, ҳатто у адашиб ё онгли равишда жиноят содир этган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳимояси остида эканлиги ёзилган. Агар сиёсий ва дипломатик каналлар орқали жиддий муносабат берилмаса, Россиядаги ўзбекистонликларни урушда харажат материалига айлантириш ва арзонгаров қурбонликка ёллаш кейслари авж олаверади. Кейин фақат бюджетдан пул ўзлаштиришга ўрганган расмий пропаганда ҳеч бўлмаганда урушнинг аянчли оқибатларини гапиришни бошлаши керак. ЎзТвда уруш йўқ, ЎзАда уруш йўқ, Халқ сўзида уруш йўқ. Гўёки ҳеч қачон Россия Украинага бостириб кирмагандек. Ўзбекистонликларнинг мутлақ катта қисми уруш оқланаетган, романтизация қилинаётган, зўравон каллакесарлар қаҳрамон кўрсатилаётган Россия аҳлатхонасидан озиқланмоқда. Бўпти, нейтрал эканмиз (бунга ҳеч ким ишонмайди), ҳеч бўлмаса урушнинг ёмонлиги, қонунларимиз, динимиз, урф-одатларимиз қаттиқ қоралаши ва урушга ёлланма бўлиб қўшилиш оқибатлари фақат ўлим билан якунланишини ва охиратни куйдиришини айтиш мумкин-ку?! Ё шунгаям ҳаддимиз сиғмайдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin