21K97Telegramda ochish
Шуҳрат медали соҳиби Баҳром Исмаилов Россиядаги мигрантларимизга ўлим йўлини кўрсатмоқда Шуҳрат медали соҳиби ва миллион долларлик уйда яшовчи Баҳром Исмаилов меҳнат муҳожирларига тавсиялар бермоқда. "1. Қрымдан сизга Жанкой орқали Мелитополга ўтиш чегараси керак. 3. Эсда тутингки, сиз шимолда жанглар бўлаётган ҳудудларга киряпсиз 6. Йўл давомида сиз ҳарбий постларни учратасиз. Ҳарбийлар айтганини қилинг. Қўпол бўлманг, Талабга биноан ҳужжатларни ва нарсаларни кўрсатинг. 10. V ва Z рамзлари булган ҳарбий ва транспорт воситаларига йул беринг. 15. Далаларга ва ўрмонларга кирманг. Россия армиясининг жиҳозлари ва аскарларини суратга олманг. 16. Мулойим ва хотиржам бўлинг. СВО зонасида ҳамма нарса ўзаро ҳурмат ва сабр-тоқатга асосланган". Ва албатта билингки, бу йўлда сизни шармандали ўлим кутади. Парчаланган танангиздан бирон қийма топилса, кимлигингиз хочга ё тахтага ёзиб мана бундай очмозорга кўмишади. Эҳтимолки, Баҳром Исмаилов рўйхатида ҳам бўласиз. У ёғига эса босқинда, қонхўрликда ва зўравонликда шерик бўлганингиз учун худонинг олдида жавоб бериш қолади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin