Консуллигимиз ниҳоят уйғонди ва паспорт ёки İkamet İzni ҳужжатларини олиб юриш маслаҳатини берди
Уч ҳафтадан буён Туркиянинг йирик шаҳарларида мигрантларни аниқлаш, текшириш ва депортация қилиш билан боғлиқ ўтказилаётган кенг кўламли тадбирларга ниҳоят Истамбулдаги консуллик муносабат билдирди:
"Ҳурматли фуқаролар, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда «махсус рейд» тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу муносабат билан, Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган фуқаролардан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишлари, ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади".
Туркиядаги ватандошларимизга бошқа ахборот кўмаги еки хуқуқни ёрдам кўрсатилиши айтилмаган.
Ташқи ишлар вазирлиги ва Элчилик эса Туркияда рўй бераётган воқеаларга умуман расмий муносабат эълон қилмаган. Маълумот учун, қўшни Қирғизистон расмийлари бизникилардан фарқли ўлароқ визасиз Туркияда бўлиш муддатини 180 кунгача чўзишдан ташқари, Туркияда миграция қонунчилигини бузган Қирғизистонликларга амнистия бериш ҳақида музокаралар олиб боришмоқда.
- https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona/1415@istanbul2020Boshkonsulxona
- https://t.me/the_bakiroo/6781@the_bakiroo