21K102Telegramda ochish
Туркманистонликлар учун қамоқхонадан ташқи дунёга охирги дарча ёпилмоқдами? Шўрпешона туркман қардошларимизнинг бугуни кечасидан, эртаси бугунидан ёмонлашишда давом этмоқда. Тармоқларда тарқалаётган хабарларда, туркманистонликлар учун Туркия визаси талаб қилинаётганлиги айтилмоқда. Мазкур талаблар Туркияга учинчи давлатлар орқали кетмоқчи бўлаётганларга ҳам қўлланилаётганга ўхшайди. Туркия тарафи туркманистонликлар учун ҳеч қандай виза режими жорий этилмагани, аввалгидек 30 кунлик визасиз режим кучда эканини маълум қилган. Аввалроқ, Туркманистон ўз фуқаролари учун Туркиядан виза режими жорий қилишни талаб этаётгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганди. Ростанам янги келган "буюк итбоқар" ҳаммани мўридан чиқарадиган ўхшайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin