20K13Telegramda ochish
Москвада бўлиб ўтаётган «Путешествуй!» Халқаро сайёҳлик форумида Ўзбекистон делегацияси бир вақтнинг ўзида иккита стендни тақдим этди 4 август куни ўз ишини бошлаган форумда Ўзбекистон делегацияси томонидан бизнес стенд ва мамлакатнинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд тақдимот қилинибди. 55-павильонда жойлашган бизнес-стендда барча мавсумларда фаолият юритувчи жаҳон миқёсидаги Amirsoy Resort тоғ курорти, янги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуаси, «Ипак йўли» халқаро туризм университети, шунингдек, сайёҳлик компаниялари ҳақида маълумотлар берилган. Шунунгдек, 55-павильонга туташ ҳудудда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд жойлаштирилар экан. 7 августга қадар давом этадиган «Путешествуй!» форуми замонавий туризм саноатининг барча турларига бағишланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin