50K149Telegramda ochish
Ўзи буюртмачи, ўзи пудратчи, ўзи дарахт қуритувчи, ўзи қуритганга жарима солувчи - бу занжирда бегона йўқ. Ягона бегона бу - охирги тўловни тўлайдиган халқ Макаренконинг қайд этишича, дарахтларнинг томирлари кесилган Чилонзор кўчасидаги таъмирлаш лойиҳасининг бош пудратчиси Discover Invest компанияси экан. Буюртмачи эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси. Томири қирқилган дарахтлар учун қурувчига 261 млн.сўмлик (каррасига шиширилган буюртма олдида писта пули, писта пули) жарима белгилашгаям улгуришипти. Жаримани пудратчи (биринчи чўнтак) тўлайдими ёки субпудратчими (иккинчи чўнтак) ҳозирча аниқлик йўқ. Лекин тажрибадан келиб чиқилса, охири бориб барча чўнтаклар бюджетни эмишга тақалади. Яъни жарима тўловчи халқнинг ўзи бўлади. Дарвоқе, Discover Invest ҳалиям ғорат қилинган Миллий боғ ўрнида эгаллаб олинган офисида ўтирипти. Биров пушугини пишт дегани йўқ. Демайдиям. Чунки синфий яқин, сиам эгизакларидек деярли уланиб кетган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin