17K48Telegramda ochish
Тошкентда 30 ноябрдан 2 декабргача Марказий Осиёдаги энг йирик тадбир бўлиб ўтиши кутиляпти Ярмарка ўтказиладиган жой сифатида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильони танланган. ТХТЯ-2022 доирасида конференциялар, B2B учрашувлари, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига эга ҳудудларининг тақдимотлари, миллий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказиладиган гастро-базар ташкил этилади. Ярмарка бутун дунёдан туристик бизнес мутахассисларини бирлаштиради ва ушбу соҳанинг барча вакиллари: етакчи туристик ва транспорт компаниялари, авиакомпаниялар, йирик меҳмонхоналар тармоқлари, дипломатик корпуслар ва туризм соҳасидаги таълим муассасалари ходимлари учун манфаатли бўлади. ТХТЯ-2022 гибрид форматда (онлайн ва офлайн) ўтказилади. Ярмарканинг биринчи куни, яъни 30 ноябрь, расмий очилиш маросими билан бошланади. Ярмарканинг иккинчи ва учинчи, яъни 1–2 декабрь кунлари ҳунармандлар кўргазмаси, ҳудудлар тақдимоти, гастро-базар ва таниқли ошпаз Чустийнинг маҳорат дарси билан давом этади. 👉 Рўйхатдан ўтиш

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin