16K28Telegramda ochish
Аввалги хатоларни такрорлаш бу тентаклик, аввалги хатоларни такрорлашга ундаш эса икки карра тентаклик Демократиянинг белгиларидан бири сифатида хато қилиш ҳуқуқи кўрсатилади. Бу ҳуқуққа, масалан, очиқ жамиятларда фуқаролар эркин сайлов кампаниясида кўп рўпара бўладилар. Бу ҳуқуқдан ҳукумат сайланиб олгандан кейин кўп фойдаланади. Бу норма. Чунки хатолар, агар улар юз берса, рационал жамиятларга узун дистанцияларда катта билим ва бойлик беради. Айниқса ўтмишда юз берган хатоларнинг бугунги қиймати ва ўлчови жуда баланд. Зеро демократия бу нафақат хато қилиш ҳуқуқи, хатоларни тўғирлаш имконияти ҳам. Бошқа айтганда, янги хатоларга ҳамманинг ҳуқуқи бор. Лекин эски, аввал, яна аввал, унданам аввал юз берган, қайта қайта такрорланган хатоларни такрорлаш - бу ҳуқуқ эмас. Бу тентаклик. Аввал қилинган хатоларни яна такрорлашга чақириш ва ундаш эса икки карра тентаклик бўлади. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin