Туркманлар учун нажотли Ғарбга айланаётган Ўзбекистон ҳақида
Бир вақтлар советлар босиб олган Берлин зонаси ва ГДР фуқаролари учун Ғарбий Берлин шундай нажот ҳудудига айланган. Бир даврлар Флорида штати кубаликлар учун жон сақлаш манзили бўлган. Ҳозир очлик ва етишмовчиликдан азоб чекаётган Венесуэлаликлар Колумбияда егулик ва дори-дармон топмоқдалар.
Ўзбекистон Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан виза режимини бекор қилган ёки азалдан виза режими жорий этилмаган. Нега Туркманистон билан виза режимини бир томонлама бекор қилиш тўғрисида ўйлаб кўриш мумкин эмас?
Бундан иқтисодиётимиз ютса ютардики, асло ютқазмас эди, биқиқликда кун кечиришга мажбур бўлаётган туркманистонликлар ютса ютардики, асло ютқазишмас эди. Репутацион ютуқлар ҳақида-ку айтмай қўя қолай.
https://turkmen.news/spotlight/turkmeny-viza-v-uzbekistan/