Ўзбек партиялари уч кундан бери Лукойлни кечирим сўраттириш билан овора. Бу яхши.
Ўзбек партиялари нега миллий ғуруримиз Ўзбекнефтегаз охирги ўн йилда газ қазиб чиқаришни қарийб 1.5 баробарга, нефть қазиб чиқаришни 2 баробардан зиёдга қисқартириб юборгани (бу борада Ўзбекнефтегаз билан Венесуэланинг PDVSA компаниясигина мусобақалаша олади), энг салоҳиятли нефть ва газ участкаларини мамлакат учун ўта ноқулай шартларда чет эл компанияларига бериб юборилгани, хитой ва рус инвесторлари томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари қандай бажарилаётгани масалалари билан ҳам қизиқиб кўришса, саволлар беришса, зиён қилмаган бўларди.
Муаммонинг оқибатлари билан курашиш ва очко йиғиш осон , муаммонинг сабабларини аниқлаш ва хатолардан хулоса чиқара билиш эса анча-мунча меҳнат ва ақл талаб қилади.