16K200Telegramda ochish
Ўзбекнефтегаз ва унинг шериклари ҳақида Ўзбекнефтегаз қудуқ қазиш бўйича шериги Eriell ва Enter билан янаям кўп қудуқ қазишни режалаштирмоқда ва газ қазишни 100 млрд.кубгача чиқармоқчи экан. Ол-а, дерсиз. Эътибор берманглар, Ўзбекнефтегаз қанча кўп қудуқ қазиган сари газ қазиш шунча кўп камайиб бораяпти. Балки мақсад газ қазиб олишни кўпайтириш эмас, қудуқ қазиб пул ўзлаштиришдир, деб ўйлаб қоласан. Ўтган йили ва шу йил баҳоргача Ўзбекнефтегаз бошқа шериги Epsilon билан роса қудуқ қазишганди. Эсинглардами? Кунлик дебетни оширдик деб берилган рекламалари. Мана натижаларни кўриб турибсиз. Газ қазиб чиқариш 20 фоизга қисқарди. Нега ўтган йили ва бу йил қазилган конлар инвентаризация қилинмайди? Ё гази сўриб олинган қудуқларни қазиб пул ўзлаштирилганмиди? Ва асосий савол: Epsilon қаерда ва унинг мажбуриятларини сўрайдиган борми? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin