Muhrim / Муҳрим kanalidan
Ҳақиқий маънода б@ққа ботиб бўлганимиз ҳақида.
PS. Эрта-индин Энергетика вазирлиги, Ҳудудгазтаъминот, Ўзтрансгаз, Ўзбекнефтгаз пресс-турларга таклиф қилиб қолса керак, хусусан, Ўрта Чирчиқ туманидаги барча уй хўжаликлари Александр Македонский давридан бери газлаштирилгани ва ҳеч қачон газдан узилмагани, аҳоли узлуксиз газ таъминотидан мамнунлигини кўрсатиш учун.
PPS. Қизиқ, нега энергетика соҳаси масъуллари, уларнинг шотирлари ҳалигача таппи тайёрлаш, кўмир аралаш таппи чиқаришни монополлаштирмаган, New Tappi Generation, Xon Tappi Baraka деган монопол фирмалар очиб олмаган? Нега ҳали ҳам Ўзбектаппи уюшмаси йўқ? Ўзини ўзи банд қилувчи касблар рўйхатига таксистлардан аввал экспортбоп газ ўрнини босадиган таппи тайёрловчиларни киритиш орқали бюджетга қанчадан-қанча солиқ тушуми қилиш мумкинлигини нега ўйламайди энергетика раҳбарлари?