25K105Telegramda ochish
Муаммонинг илдизи бозор йўқлигида Иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорларнинг норозилиги бўйича таклифлар ечим эмас, вазиятдан вақтинча қочиш ва оқибатлар юкини бошқа занжирларга ўтказиб туриш холос: "Ё газ таъминотини зудлик билан қайта тиклаш керак, ёки кредитлар бўйича банкларга амалга ошириладиган тўловларни баҳоргача музлатиб қўйиш лозим. Шунингдек, метан газ-заправкаларини «кун ора» иши тартибига ўтказиш ёки соат 22:00 дан 6:00 гача иссиқхоналарни, қолган вақтларда эса газ-заправкаларни газ билан таъминлаш ҳақидаги таклифлар ҳам билдирилган". Ишлаб чиқариш корхоналарини қиш мавсумида газ ё электрдан узилиши ҳар йили такрорланади. Чунки таъминотчида узлуксиз таъминотни таъминлашга ундовчи иқтисодий мотивлар йўқ. Газни имконли бозордан кубасини уч минг сўмдан олиб минг сўмдан сотишга маъмурий чоралар ҳам мажбурлаш олмайди. Осони газни ўчириш, шартномага газ етказиш кафолатланмаслиги ҳақидаги бандни киритиш. Ҳалиям кеч эмас. Ҳеч қурса бизнес учун бозор тарифларига ўтишимиз зарур. Бозор йўқлигининг ялпи зиёнини шунчаки ҳеч ким ҳисоблаб кўрмаяпти. https://www.gazeta.uz/uz/2022/10/25/issiqxona/

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin