Ўзбекистонга ноқонуний сигареталар қаердан келади?
Улар мамлакатга қандай ва нега кириб келади ҳамда бу оқимни тўхтатиш учун нима қилиш керак? – мазкур саволларнинг барчасига ЎзЛиДеП партияси депутатлари давра суҳбати доирасида жавоб бердилар.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва шаробчиликни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи Комил Абдураҳмонов қуйидагича маълумот берди: “Тадқиқот ўтказсак, араб мамлакатларида, жумладан Дубайда чиқарилган Milano сигареталари бутун республика бўйлаб бозорларда ва дўконларда ноқонуний, яъни акциз маркаларисиз сотиларкан, шу сабабли уларнинг нархи расмий сигарета ишлаб чиқарувчиларникидан анча арзон ва бу харидорларни ўзига жалб қилади. Аммо бир жиҳати бор: бу сигареталарни лабораторияларимизда текширганимизда, улардаги никотин ва бошқа моддалар миқдори рухсат берилган меъёрдан бир неча баробар юқори бўлиб чиқди”.
Ўзбекистонда контрабанда масаласи шунчалик ўткир тус олдики, уни ҳатто йиғилишларда ҳам кўтаришмоқда. Бироқ, ҳали ҳам мамлакатга Milano ва Esse номли сигареталар ноқонуний олиб кирилмоқда ва сотилмоқда. Тадқиқотларга кўра, ноқонуний сигареталарнинг асосий қисмини ўшалар ташкил қилади.
Афтидан, контрабанда сигареталари бозорини енгишнинг ягона иш берувчи усули – бу чегара, ўтказиш пунктлари ва “яшил йўлка”ларда назоратни кучайтиришдир.
Манба
- https://www.youtube.com/watch?v=gOoL1ib-DB0youtube.com