Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Болдир” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларидан бирига беркитилган 851 минг қути ноқонуний сигарета кўлга олинибди. Уларнинг жами қиймати 12,7 млрд. сўмдан ошади.
Бу жуда хавотирли рақам. Ўзбекистонда ҳар тўртинчи сигарета ноқонуний ҳисобланади. Масъуллар бунга қарши шошилинч чора кўриши, ҳалокатли вазиятни бартараф қилиши керак.