Сигарета контрабандаси масаласи ҳали ҳам кун тартибидан тушгани йўқ. Бу оддий қонунбузарлик эмас, балки чуқур илдиз отган тизимли муаммо.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг ўзидаёқ 576 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг умумий қиймати 41,9 миллиард сўмни ташкил этган ва тахминан 1,2 миллион қути сигарета мусодара қилинган. Бир йил аввал эса кўрсаткичлар анча юқори бўлган: 2024 йилда ≈61 миллиард сўмлик ва 2,9 миллион қути сигарета олиб қўйилган. Бу эса контрабандачилар ўз усулларини ўзгартириб, йирик партиялар ўрнига майда етказиб беришга ўтганини кўрсатади.
Йўналишлар ҳам ўзгарган. Чегарадаги кучли назоратдан қочиш учун дарё орқали кичик партияларни олиб кириш амалиёти кенгаймоқда. Асосий оқим эса Қирғизистондан Фарғона водийси орқали мамлакат ичкарисига йўналтирилган.
Бундай шароитда фақат чегара назорати етарли бўлмайди. Масала бозордаги талаб ва таклиф тизимини тартибга солиш, маълумотларни очиқ қилиш ва аҳолини жараёнга жалб этиш билан ҳал бўлиши мумкин.
Агар кимдир ноқонуний савдога дуч келса, Soliq.uz иловаси орқали хабар бериш имконияти бор. Бу хабар асосида нуқта текширилади, қонун бузганлар жавобгарликка тортилади. Энг қизиғи, мурожаат қилган шахс жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот олади.
Мавзу бўйича батафсил таҳлилни Anhor.uz сайтида ўқишингиз мумкин.