21K67Telegramda ochish
Бишкекдаги уй-жой нархлари Тошкентдагидан яна ўтиб кетган, Иссиқкўлдаги нархлар Самарқанддан, Ўшдаги нархлар Андижондан қиммат Юқори иқтисодий ўсиш ортидан Қирғизистонда уй-жойнинг қимматлашиши тезлашган. Ақчабор ҳисоботига кўра, пойтахт Бишкекда уй-жой нархи 35%га, иккинчи йирик шаҳар Ўшда эса 19%гача қимматлаган. 2025 йил август ҳолатига Бишкекда 1 кв.м.уй-жой нархи ўртача 105,9 минг сомга ёки 1 210 долларга етган. Солиштириш учун, Тошкентда 2025 йил августда 1 кв.м метр уй иккиламчи бозорда 1 084 долларни ташкил этган. Иккинчи энг қиммат ҳудуд - туристик макон ҳисобланадиган Иссиқкўл бўйида 1 кв.м уй жой нархи 86,7 минг сом, бу 992 доллар дегани. Бизнинг туристик пойтахтимиз Самарқандимизда 2025 йил июлда 1 кв.м уй-жой ўртача 755 долларни ташкил этган. Бизга қўшни Ўшда 1 кв.м уй-жой нархи 79,7 минг сом ёки 912 долларга етган, солиштириш учун водийдаги энг қиммат шаҳар Андижонда 1 кв.м уй-жой июлда 557 доллар бўлган. Қирғизистонда уй-жой нархларининг ўсиши суръати Ўзбекистонда ички ва айниқса ташқи омиллар туфайли 2022-23 йиллардаги қизишни эслатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin