18K167Telegramda ochish
Уй-жой нархлари ўсишда давом этмоқда: Гулистондаги уйлар энди энг арзон эмас Апрель ойида уй-жой олди-сотди битимлари сони ҳам, нархлар ҳам ўсишда давом этган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, иккиламчи бозорда нархлар мартга нисбатан 2,1%га ўсган. Тошкент шаҳрида уй-жой нархларининг ўсиши янада тезлашган ва 5,1%ни ташкил этган. Пойтахтда 1 кв.м учун иккиламчи бозорда ўртача 782 доллар сўралмоқда. Айтиш жоизки, сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши ва тижорий ипотека фоизларининг баландлагани шароитида ҳам ипотека кредитларининг юқори афзаллиги сақланиб қолмоқда. Узоқ йиллар давомида вилоят марказлари ичида энг арзон уйлар олиш мумкин бўлган Гулистондаги ўртача нархлар юқори ўсиш эвазига апрель ойи давомида бирданига 5та ҳудуд марказидаги (Урганч, Нукус, Қарши, Жиззах ва Фарғона) нархларни ортда қолдирган. Энди газ, электр, сув ва умуман коммунал соҳада камроқ муммоларга эга ва Тошкентдан 120 км масофадаги шаҳардан уй олиш учун кв.мга 308 доллардан тўлашга тўғри келади. Апрель ойида ижара бўйича нархлар ҳам ўсишда давом этган (+0,4%), лекин анча секинлашган. Пойтахтдан 1 кв.м уй-жойни ижарага олиш учун ўртача 8,6 доллар тўлаш керак. Шаҳарда энг арзон ижара Сергелида (5,6 доллар), энг қиммати Шайхонтоҳурда (11,7 доллар). Шимоллик релокантларнинг (ўзбекчасига мигрант) таъсири остида пойтахтда қисқа муддатли ижараларга таклиф кескин камайиб, узоқ муддатли ижарага талаб кескин ортгани ҳақида кузатувлар бор. Пойтахтга қисқа муддатга келаётган меҳмонларни энди меҳмонхона ва хостеллар қамраб олмоқда (меҳмонхона ва квартиралар ижараси ўртасидаги рақобат сезиларли пасайган).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin