Ижара арзонлаша бошлаган, уй-жой нархларининг ўсиши тезлашган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, октябрга нисбатан ноябр ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга камайган. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошди ва 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этган.
Ўзбекистон бўйича иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи ўтган ойда 3,9 фоизга қимматлаган. Тошкентда эса 2,4%га.
Йил бошидан буён ҳисоблаганда, Тошкентда нархлар 22,7%га ошган. Агар бу ҳисоблар доллар экивалентида экани инобатга олинса, сўмдаги нархлар камида 26%га ошгани маълум бўлади. Бу 2022 йилда расмийлаштирилган ҳар қандай тижорий ипотека ўз эгаларига афзаллик келтирди дегани.
Учинчи ойдирки, Ўзбекистон бўйича энг арзон уйлар Нукусда бўлиб қолмоқда.