Яна бир таҳлил уй-жой нархлари ошишда давом этаётганини кўрсатмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йилнинг 1-ярми учун кўчмас мулк бозори бўйича кузатув ва ўрганишлар натижаларини эълон қилди.
Ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг 1-ярмида иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 7,1%га ўсган. Хусусан, Тошкент шаҳрида иккиламчи бозордаги нархлар 11,3%га қимматлагани қайд этилмоқда. Ўтган 6 ойда пойтахтда 1 кв.м уй-жой нархи 81 долларга ошиб, 805 долларга етган. Нархларнинг энг катта ўсиши Мирзо-Улуғбек туманида кузатилмоқда (+18,7%).
Аввалроқ Марказий банк 2022 йил 2- чорак натижаларини акс эттирган уй-жой бозори шарҳини эълон қилганди. Зийрак ўқувчилар Марказий банк ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг уй-жой бозори бўйича ҳисоб-китоб ва таҳлил кўрсаткичлари тобора яқинлашиб бораётганини сезишлари мумкин.