26K225Telegramda ochish
Пойтахтда 1 кв.м уй-жой нархи 1000 доллардан ошган Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлилларига кўра, Тошкент шаҳрида 1 квадрат метр учун нархлар ўртача нархлар 2022 йил ноябрда 1 078 долларга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга қимматроқ дегани. Институт ўз ҳисобларида OLX платформаси маълумотларидан web-scraping усулида фойдаланган. Энг қиммат уйлар Миробод туманида - квадрати 1 285 доллар. Институт Тошкент шаҳрида уй-жой нархларининг тез суръатларда ўсишини мазкур бозорнинг спекулятив хусусиятга эга эканлиги билан ҳам боғлаган. Ўзбекистонда капитал бозорининг ривожланмаганлиги шароитида узоқ муддатли жамғармаларга эга аҳоли қатламининг ортиқча маблағларини уй-жой учун инвестицияларга йўналтиришлари қайд этилган. Альтернатива сифатида кўриладиган миллий валютадаги банк омонатлари даромадлилиги ўртача 20-22 фоиз атрофида қолмоқда. Маълумот учун, бошқа бир экспертлик таҳлили Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисобларига кўра, Тошкент шаҳрида октябрь ойи якунлари билан иккиламчи бозорда 1 квадрат метр уй-жойнинг ўртача нархлари 889 долларга етгани қайд этилган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin