17K69Telegramda ochish
Саҳиҳ манбадан яна битта исбот: Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 млн.сўм эмас! Даромадларга оид барча маълумотлар якунда солиққа элтади. Шунинг учун ишончлилик нуқтаи назаридан солиқ идораларининг ахборотига саҳиҳ манба ўлароқ қараш мумкин. Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача иш ҳақида 2,78 млн.сўмни ташкил этган. Ҳисобланган иш ҳақи Тошкентда энг юқори - ўртача 4,41 млн.сўм, Сирдарёда эса энг паст - ўртача 1,99 млн.сўм. 36 млн. нуфусга ва 15 млн иқтисодий фаол аҳолига эга Ўзбекистонда атига 5,4 млн.нафар фуқарога расман иш ҳақи ҳисобланади (меҳнат бозорининг нолегал ёки ярим легал фаолияти энг катта муаммоларимиздан бўлиб қолмоқда). Расмий статистика ўртача иш ҳақи миқдорини, қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари кўрсаткичларини тушириб қолдирган ҳолда, доим ошириброқ кўрсатиб келади. Масалан, агар статистикамизга ишонилса ҳозир Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 3,54 млн.сўм!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin