17K104Telegramda ochish
Ўртача ойлик иш ҳақи 3,7 млн.сўмдан ошган Январь-сентябрь ойлари якуни бўйича ўртача иш ҳақи 3 721,8 минг сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилниинг шу даврига нисбатан 24,9% кўп демакдир. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда 3 013 874 нафар ходимнинг маълумотларидан фойдаланилган. Қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари ходимлари бу рўйхатга киритилмаган. Ҳудудлар орасида энг катта ўртача маош Тошкент шаҳрида — 5 964,1 минг сўм. Энг кам ўртача маош Самарқанд вилоятида — 2 734,4 минг сўм. Тармоқлар орасида энг катта маош банк, молия, суғурта соҳасида бўлиб турипти (9 734,1 минг сўм). Энг кам маош Таълим (2 596,8 минг сўм) ва Соғлиқни сақлашда (2 510,3 минг сўм). 2018 йилдан буён ҳисоблаганда ҳам айнан таълим ва медицина ойлик маошлар энг секин ўсган соҳалардан бўлиб қолган. Эътиборлиси, бундан 4 йил аввал Таълим соҳасидаги ўртача маошлар масалан, Яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасидагидан юқорироқ бўлган. 2022 йилга келиб Яшаш ва овқатланиш соҳасида ўртача маошлар таълим соҳасидан ўтиб кетган. Ҳатто расмий рақамларнинг ўзи ҳаётимиздаги реаллик ва янграётган шиорларнинг фарқи қанчалик катта эканини кўрсатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin