Клептопия - ўғрилар уяси
Бир муддат аввал китобхон дўстларимиздан бири Том Бургиснинг "Kleptopia: How Dirty Money Is Conquering the World" - "Клептопия: Ифлос пуллар дунёни қандай забт этмоқда" китобини тавсия қилганди.
Бизда, ўзбек жамиятида ҳалигача коррупцион йўллар билан бойлик орттирган бойларга, ифлос пулларга, уларнинг келиб чиқишига ва ишлатилишига нисбатан аниқ муносабатлар шаклланмаган. Жуда кўп ҳолатларда ифлос пул эгалари нафақат кенг халқ оммаси, ҳатто элита тарафидан ҳам ардоқланади ва ҳурматланади.
Мамлакатнинг истиқболига бефарқ бўлмаган ва бу истиқбол қандай бўлиши лозимлиги бўйича мустақил қарашларга эга ўқувчилар, албатта, бу китобни ўқиб чиқишлари керак. Мутолаа давомида сизга жуда таниш номлар, айниқса шу кунларимизнинг қаҳрамонларига ҳам дуч келиб қолсангиз, асло ҳайратланманг.
Онлайн ўқиш учун.
- https://telegra.ph/file/89ded4992d128f17239c4.jpgtelegra.ph
- https://flibusta.org.ua/b/655997/read#rdedflibusta.org.ua