20K283Telegramda ochish
Ўзбекистонда қуйи ва ўрта бўғиндаги коррупциялашган чиновниклар ноқонуний даромадларини қаерда ва қандай ўзлаштиради? Қуйи ва ўрта бўғиндаги коррупциялашган чиновникларнинг интеллекти ўзига яраша ва шу сабабли улар одатда фақат нақдлик билан иш кўришади, даромад ва активларни чет давлатларга олиб чиқиш ва аккумуляция қилишга уларнинг ақли ҳам, имконияти ҳам етмайди. Уларда эҳтиёжлар фантазияси барча масалаларда - еб-ичиш, кийинишдан ҳордиққача чегараланган. Ақлда ўзидан ҳам кўпроқ қисилган хотинининг орзу хавасига мос ва бесўнақай баланд уй, ўйнашлар ва маза-ҳузур учун олинган квартиралар, мақтаниш учун ойнаси қорайтирилган иномарка ва бўйин, қўлга тақиладиган тилла тақинчоқлар. Ва миллионларни сочиб, миллионлар йиғиладиган тўй. Ривожланмай қолган генига мутаносиб равишда фарзандларини 40-50 минг доллар порага Юридика, Дипломатия ва Молияга жойлайди. Бу пулга фарзанди Европанинг энг олди университетларида ўқиши мумкинлигини тасаввур қила олмайди. Таъб ва даража шундай. Художўйлик билан рўза ҳам тутади, ойлигидан ўзига ўхшаган тўққоринларга ифторлик беради. Ҳаромники ҳаромга, ҳалолники ҳалолга деб ўзини овунтириб қўяди. Ўз-ўзини асраш инстинкти кунига оқиб келаётган милллионлаб пораларни ҳаммасини чаймасликка, ёмон кунга асраб қўйишга ундайди. Шунингчун еб-ичиш, ароқ ва гўштдан иборат кайф-сафо ва ўйнашлар харажатларидан ошганига фақат уй олади. Бешинчи, олтинчи, еттинчи вҳк. Чунки бошқасига ақли етмайди. Бундай тоифа чиновниклар учун эртага мабодо йирик харидлар учун нақдсиз ва манбаси тасдиқланган даромадлар талаби қўйилишининг ўзи катастрофа бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin