9.8K108Telegramda ochish
Ҳафта Президентнинг амалдорлар мол-мулки уларнинг даромадларига мутаносиблиги текширилиши ва коррупцияга қарши росмана кураш бўйича умид берадиган баёнотлари билан якунламоқда. Бутун умр давлат хизматчиси бўлиб миллиардер тадбиркорлар ҳаёт тарзини кечирадиган, пора ва давлат амалини ризқ деб биладиган ўзбек чиновниклари бундан ҳадикка тушдими? Менимча, йўқ. Чунки улар Ўзбекистонда қонунлар ижродан кўра истиснога мўлжалланишини жуда яхши билишади. Умуман олганда, коррупцияга қарши курашлар натижа бермаганда менталитетга аппеляция қилинади, осонгина бу, биз ўзбекмиз, қонимизга кириб кетган, в.ҳ.к. Ўзбекнинг биология ва анатомияси грузин, эстон ёки украиндан фарқ қилмайди. Қонун ҳаммага бирдек, истисносиз қўлланилиши металитет деган ўғри муттаҳамларнинг иркит баҳоналарини йўққа чиқаради. Коррупцияга қарши самарали кураша олган битта муваффақиятли мисолга ўнта муваффақиятсиз мисол тўғри келади. Чунки аксар ҳолларда коррупцияга қарши кураш шахсий душманларга қарши кураш воситасига айланиб кетади ва бу қайтанга коррупцияни янада авжлантиради ва унинг қийматини оширади. Шу ўринда Саакашвили иқтидорга келганида Грузияда коррупцияни енгиш мумкинми, деган саволга берган жавоби жуда қизиқ: Ҳа, коррупцияни енгиш мумкин, агар давлат раҳбари сифатида мен пора олмасам ва ўзим коррупцияга аралашмасам. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin