21K375Telegramda ochish
"Мен учун оилам бизнес билан боғлиқ бўлмаслиги ўта муҳим эди" "Президентлик йилларимда қариндошларимнинг кўпчилиги мен билан гаплашмай қўйишган. Бизда оилавий ва оила атрофида жуда кўп драмалар юз берган, чунки айрим қариндошларим уларга ёрдам беришим зарур, деб ҳисоблаган. Амалда бунинг тескариси бўлган. Яқин қариндошларимдан бири Грузия касаба уюшмаларини бошқарган ва табиийки, Атиргул инқилобидан аввал менга кўп ёрдам берган. Касаба уюшмалари нима ўзи? Пул қиладиган цех. Уларда сотиладиган, ижарага бериладиган ҳадсиз-ҳисобсиз бинолар бор. Пулларнинг бир қисмини ҳукумат ва кучишлатарлар билан бўлишишар эди...Биз касаба уюшмаларнинг барча мол-мулкларини миллийлаштирдик. Қариндошим дарғазаб эди, унинг хотини чопиб келиб, биздан ўпкалаган: Оиламизни оч қолдиришга, даромадсиз қолдиришга уялмайсизми? Отам раҳбарлик қиладиган бальнеологик марказдан бўлак Грузиянинг барча тиббиёт марказлари хусусийлаштирилган эди. Кўп марказларни ўша марказлар раҳбарлари ёки жамоаси хусусийлаштириб олишган, лекин мен отам ниманидир хусусийлаштириб олишига йўл қўймаслигим лозим эди. Мен қўл остимдагиларни бу муассаса хусусийлаштирилмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирдим. Албатта отам жудаям норози бўлди. У ҳозир ҳам шу марказда директор бўлиб ишламоқда, янги ҳукумат ҳам хусусийлаштириб олишга рухсат бермаган. Укамнинг юридик фирмаси бўлган. Кунлардан бирида у Олий судда муҳим процессни ютиб чиққанини билиб қолдим. Шу заҳоти ички ишлар вазири ва прокурорни чақириб, уларнинг ҳузурида укамга айтдимки, агар у фирмасини ҳозироқ ёпмаса унда катта муаммолар бўлишини айтдим. У шундай қилишга мажбур бўлди. Яхшики, Грузияда хотиним тарафидан қариндошларим йўқ эди. Лекин шу ерда ҳам силлиқ кечмаган. Тбилисида жамоат транспорти қолмаган эди. Ғазнада пул йўқ, шунинг учун шаҳар мэрияси Голландиядан ишлатилган автобусларни арзонгаровга сотиб олади. Бир неча йил ўтиб улар ишдан чиқади, лекин биз бу ишдан , гарчи ўша пайтда пойтахтда жамоат транспорти пайдо бўлганига қарамай, афсусланганмиз. Чунки кўпчилик автобуслар голландларникими, демак уларни менинг голланд хотиним келтирган, деб ҳисоблашган. Уларни "Сандра автобуслари" деб аташган. Бундан бошқача бўлишини тасаввур қилиб бўлмасди ҳам." Михаил Саакашвили. "Уйғонган кучлар. Украинанинг келажаги учун Грузия сабоқлари" китобидан.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin