Саакашвили Грузияда
Грузиянинг собиқ президенти, сиртдан қамоққа маҳкум этилган Михаил Саакашвили Грузияга кириб келганлиги эълон қилинди. Очиқланган иккита видеомурожаатга кўра у денгиз орқали кириб келган ва ҳозирда Батумида бўлиб турипти.
Беихтиёр, Лениннинг 1917 йил октябрда Петроградда пайдо бўлиши эсга тушади.
Жиддийликка қайтсак, эртага, 2 октябрь куни Грузияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади. Агар иқтидордаги партия маҳаллий сайловларда 43 фоиздан кам овоз йиғса, келишувга кўра, келаси йили муддатидан аввал парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак.