13K7Telegramda ochish
Грузияда бугун бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар бўйича дастлабки экзитпол натижалари эълон қилинмоқда. Нейтрал социологик марказлар амалдаги "Грузия орзуси" партияси 38 фоизгача овоз олганини қайд этишмоқда. Агар бу натижалар якунда ҳам тасдиқланса, ўзаро келишувга кўра (амалдаги партия 43 фоиздан кам овоз олса) келаси йили муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиши керак бўлади. Ҳарқалай Саакашвилининг қайтиши ва қамоққа олиниши электоратга яхшигина таъсир кўрсатган кўринади. Аслида унинг қайтишидан муддаолардан бири ҳам шу бўлган. Дарвоқе, Тбилиси мэри учун сайловда Саакашвили сафдоши Ника Мелия амалдаги мэр Каха Каладзе билан бир - 40 фоиздан овоз йиғмоқда. Катта эҳтимол Тбилисида 2- тур бўлиб ўтади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin