21K23Telegramda ochish
Грузия шимолга қараб оғишда давом этади 12 йил аввал популистик ваъдалар билан ҳокимиятга келган, кремлпараст олигарх Иванишвили ҳамёнидаги "Грузин орзуси" партияси Грузиядаги парламент сайловларида 54,24% овоз билан етакчилик қилмоқда. Грузиянинг Европа истиқболи учун курашаётган "Ўзгаришлар учун коалиция" 10,8% ва "Бирдамлик — миллий ҳаракат" 10,1% овоз йиққан. Яна парламентга "Кучли Грузия" (8,7%) ва "Гахария — Грузия учун" (7,7%) ўтиши мумкин. "Ўзгаришлар учун коалиция", "Бирдамлик — миллий ҳаракат" ва "Кучли Грузия" сайлов натижаларини тан олмаслигини эълон қилган. Ҳукумат партияси "Грузин орзуси" пойтахт Тбилисида 40% атрофида овоз йиққан ва йирик шаҳарларда (Кутаиси, Батуми, Рустави) 50%дан кам овоз олган. "Грузин орзуси" сайловдан кейин мухолиф партияларни тақиқлашни, Россия босқини учун "узр сўрашни" ва 2008 йилда "урушни бошлаган грузинлар" устидан суд ўтказишни ваъда қилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin