Грузияда муниципал сайловлар ниҳояланди
Афсуски, протоколлар ҳисоблаб бўлингандан кейин 20 та шаҳардан 19тасида иқтидордаги ҳукумат, олигарх Иванишвили ҳомийлигидаги "Грузия орзуси" вакиллари ғолиб бўлишган.
Жуда кўп участкаларда фотофиниш деса бўладиган якунлар кузатилган, яъни ғолиб бир нечта овозлар фарқи билан ютиб чиққан. Демак, бизга ёқадими ёки йўқми, Грузия халқи шу йўлни танлади. Кейинги жиддий сайловлар 2024 йилда бўлиб ўтадиган Парламент сайловларидир, Демак катта эҳтимол, Грузиянинг россияпараст ҳукумати ўзининг антиислоҳотчилик йўлида давом этади. Саакашвилининг тақдири энди уларнинг қўлида.
Нима бўлганда ҳам, Грузиядаги сайловлардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп, айниқса технологияларда. Масалан, тунги соат 12лардаёқ 50%дан зиёд участкалар протоколлари МСК базасига киритиб бўлинганди. Тошкент вақти билан тонг сахар 6:00да жами участкалардан барча протоколлар умумий натижаларга қўшилган.
Эътиборлиси, биз бу ҳақда кўп айтмоқдамиз, ҳар бир участка бўйича нафақат жадвал кўринишидаги тўлиқ маълумот, балки имзоланган протоколларнинг нусхалари ҳам жойланган.
Мана Грузия Марказий сайлов комиссиясининг тегишли платформаси. Тегишли ячейкаларни босиб энг чуқур ахборотларгача олиш мумкин. Ҳозирги ахборот асрида мураккаб иш эмас. Биздаям қилса бўлади.
Суратда эса протокол нусхаси.