Энди эркин ташқи дунёга чиқишимиз учун муҳим йўлак ҳисобланган жанубий Кавказда давлатимизнинг битта иттифоқчиси ва битта стратегик ҳамкори бор. Бугун Давлат раҳбарининг ташрифи доирасидаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Грузия ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрис
Tbilisi
JoylarОзарбайжон Боку шаҳри метрополитенини ривожлантириш дастури доирасида 300 та янги вагонларни сотиб олмоқчи. Битта ишлаб чиқарувчига қарамликни камайтириш мақсадларида Боку метрополитени Швейцариянинг Stadler Rail Group билан музокараларни бошлаган. Режаларга кўра, Боку метроси турли йўлаклари учун турли ишлаб чиқарувчиларнинг поездларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Лойиҳанинг 50%ини Европа Инве
12 йил аввал популистик ваъдалар билан ҳокимиятга келган, кремлпараст олигарх Иванишвили ҳамёнидаги "Грузин орзуси" партияси Грузиядаги парламент сайловларида 54,24% овоз билан етакчилик қилмоқда. Грузиянинг Европа истиқболи учун курашаётган "Ўзгаришлар учун коалиция" 10,8% ва "Бирдамлик — миллий ҳаракат" 10,1% овоз йиққан. Яна парламентга "Кучли Грузия" (8,7%) ва "Гахария — Грузия учун" (7,7%) ў
Қозоғистонлик қардошлар Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қисми қуриб бораётганидан ташвишга тушишган. Охирги 15 йилда олинган космик суратларни ўрганган мутахассислар денгизнинг шимолий-шарқий, Қозоғистонга тегишли қисмининг 7,1%и қуриб бўлганини аниқлашган. Каспийнинг қуриган қисми 8,1 минг квадрат километр ёки иккита Андижон вилояти ҳудудига тўғри келади. Суратларга қаралса, денгизнинг
Икки ярим йил яшаган Грузия Демократик Республикасининг парламенти раҳбарларидан бўлган Александр Ломтатидзенинг қабри Тошкентдан Тбилисига кўчирилган. Ломтатидзе ҳокини қайта кўмиш маросимида Грузия бош вазири Гарибашвили иштирок этган ва Ломтатидзенинг қабрини Тбилисига кўчиришда кўмак берган Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган. Босқинчи советлар Грузияни босиб олишганида Ломтатидзе
Air Geo Sky авиакомпанияси 26 мартдан бошлаб Тбилиси-Тошкент-Тбилиси авиарейсларини йўлга қўймоқчи. Қатнов ҳар куни амалга оширилади. Эътиборлиси, мазкур авиарейс учун жуда қулай вақт танланган, самолет Тбилисидан 04:10да учади, Тошкентга 07:50да қўнади. Тошкентдан 08:50да учади, Тбилисига 10:30да қўнади. https://www.aeroroutes.com/eng/230124-d4ns23
Ўзбекистон ҳаво йўллари Грузиянинг денгиз бўйидаги энг асосий туристик шаҳри Батумига тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилмоқда. Бошланаётган туристик мавсум учун бу жуда яхши хабар. Ўзбекистон учун ҳам, Грузия учун ҳам. Тошкент-Тбилиси қатнови йўлга қўйилгач, ўтган йили ўзбекистонлик туристлар Грузияни ўзлари учун қайтадан кашф этгандилар. Июнь-сентябрь ойларида Ўзбекистон
Грузияда маҳаллий сайловларнинг иккинчи турида овоз бериш якунланди. Экзит-поллар турлича натижани кўрсатмоқда. "Мтавари" телекомпанияси буюртмасига ўтказилган экзит-полларда Саакашвили тарафдорлари Тбилиси, Рустави, Кутаиси, Зугдиди ва Батумида ғалаба қозонмоқда. Ҳукуматпараст манбаларга кўра, Кремль олигархи Иванишвили қўлловидаги амалдаги партия 20та шаҳардан 18тасида олдинда бормоқда. Кейинг
Катта эҳтимол Грузиянинг ЭНГ йирик бешта шаҳри мэри лавозими учун сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади. Тбилиси, Кутаиси, Батуми, Рустави ва Поти. Иккинчи тур жами 20та шаҳарда бўлади. Барча шаҳарларда иккинчи турга амалдаги партия ва Саакашвили партияси номзодлари ўтмоқда.
Нейтрал социологик марказлар амалдаги "Грузия орзуси" партияси 38 фоизгача овоз олганини қайд этишмоқда. Агар бу натижалар якунда ҳам тасдиқланса, ўзаро келишувга кўра (амалдаги партия 43 фоиздан кам овоз олса) келаси йили муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиши керак бўлади. Ҳарқалай Саакашвилининг қайтиши ва қамоққа олиниши электоратга яхшигина таъсир кўрсатган кўринади. Аслида унинг
Афсуски, Грузияга саёҳат ўзбекистонликлар учун жуда қиммат танлов. Нафақат Грузияга, умуман дунёнинг исталган нуқтасига ўзбекистонликларнинг етиб бориши ва ватанга қайтиб келиши доим каррасига қимматга тушади. Эски Ўзбекистонда ҳам шундай эди. Янги Ўзбекистон лақаблисида ҳам шу. Ҳаво транспортида ислоҳот қилдик, "очиқ осмон" деб қанча қичқиришмасин, бу битта монополистнинг учтага бўлишдан нарига
Бўлади! Батумида жамоат транспорти худди Тбилисидаги каби узлуксиз ва белгиланган вақт оралиғига ўта пунктуал тарзда амал қилган ҳолда ҳаракатланади. Бекатлардаги махсус таблолар маршрутлардаги автобусларнинг кетган ва келишигача қолган вақтларни кўрсатиб туради. Жамоат транспорти атайин ўлдирилган Тошкентдан келганлар учун яна бошқа эътиборли жиҳатлар ҳам бор: Автобусларнинг асосий қисми ISUZU,
Тбилиси хорижликлар учун энг арзон уч шаҳардан бири Mercer консальтинг гуруҳи хорижликлар учун яшаш қиммат шаҳарлар Cost of Living 2021 рейтингини эълон қилди. Рейтингга кўра, хорижликлар учун энг қиммат шаҳар бу Туркманистон пойтахти - Ашгабат. Грузия пойтахти Тбилиси эса энг арзон уч шаҳардан бири деб топилган. Гарчи ўтган йилга нисбатан рейтингда пасайган бўлса-да, Тошкент хорижликлар учун яша
Тбилисида мени соатдек ишлайдиган жамоат транспорти ҳам, грузин ошхонасининг мўл-кўллиги ва мазали таклифлари ҳам, грузинларнинг очиқлиги-ю, меҳмоннавозлиги ҳам ҳайратга солмади. Чунки булар ҳақида кўп эшитганман, ўқиганман. Тбилисида мени яшиллик ҳайратга солди. Шаҳар бўйлаб тўрт кун кезиб биронта тўнкага ё кесилган дарахт ўрнига кўзим тушмади. Қурилишлар ҳам, транспорт ҳам дарахтларга йўл берга
Жамоат транспорти сифати ва мундарижаси аэропортдаёқ сезилади. Бориладиган манзилга, ҳатто у манзил номаълум бўлсада, автобусда етиб келдик. Йўл ҳақи 50 тетрис, бу тахминан 1650 сўмга тўғри келади. Тбилисида автобус тизимига ҳам, метрога ҳам битта компания - Тбилиси транспорт компанияси эгалик қилар экан. Метро ва автобусда тўлов миқдори бир хил - 50 тетрис. Қатнов частотаси анча зич, поездни ҳам
Грузияда телеграм оммалашмаган. Буни самолетдан тушибоқ, аэропортдаёқ ҳис этиш мумкин. Реклама баннерлари ва билбордларда бренд ва компанияларнинг телеграм контактлари умуман кўрсатилмаган. Чегара назоратида четдан келганларга "Грузияга хуш келибсиз" дейилган эслатма буклет тақдим этишади, унда COVID-19га қарши огоҳлантиришлар, ПЦР тести топшириш талаблари, жойлари ва зарур ҳолатларда мурожаат қи
Бугун Грузияда Саакашвилининг сафдоши, мухолифатдаги "Ягона миллий ҳаракат" партияси лидери Никанор Мелия қўлга олинган. Грузия демократик тараққиёт йўлига тушиб олгандан буён юқори мартабали мухолифат вакилининг қўлга олиниши биринчи марта юз бермоқда. Воқеаларнинг боши 2019 йил июнь ойига бориб тақалади. Ўшанда Россия думаси депутати Сергей Гаврилов ўзбошимчалик билан Грузия парламентига ташриф
Грузияда бугун бўлиб ўтган парламент сайловларида амалдаги ҳукмрон партия - кремлпараст олигарх-миллиардер Иванишвили бошчилигидаги "Грузия орзуси" яна кўпчилик овозни олгани айтилмоқда. Дастлабки экзит полларга кўра пропорционал тақсимот тизимида: "Грузия орзуси" - 45-50% атрофида, собиқ президент Саакашвилининг партияси мухолифатдаги "Ягона миллий ҳаракат" 25-28% овозларга эга бўлган. Пойтахт Т
"Президентлик йилларимда қариндошларимнинг кўпчилиги мен билан гаплашмай қўйишган. Бизда оилавий ва оила атрофида жуда кўп драмалар юз берган, чунки айрим қариндошларим уларга ёрдам беришим зарур, деб ҳисоблаган. Амалда бунинг тескариси бўлган. Яқин қариндошларимдан бири Грузия касаба уюшмаларини бошқарган ва табиийки, Атиргул инқилобидан аввал менга кўп ёрдам берган. Касаба уюшмалари нима ўзи? П
Грузия ҳукумати эртадан бошлаб асосий туристик шаҳарлар Батуми ва Кутаисини кириш ва чиқиш учун очилаётганини эълон қилди. Ҳафта охиригача пойтахт Тбилисига кириш ва чиқиш тақиқларини олиб ташлаш режалаштирилган.