18K19Telegramda ochish
Ўзбекистон ва Грузия энди стратегик ҳамкорлар! Энди эркин ташқи дунёга чиқишимиз учун муҳим йўлак ҳисобланган жанубий Кавказда давлатимизнинг битта иттифоқчиси ва битта стратегик ҳамкори бор. Бугун Давлат раҳбарининг ташрифи доирасидаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Грузия ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан фаол фойдаланиш чораларига алоҳида эътибор қаратилган. Грузияда логистика хабини, унда эса саноат зонаси ва Ўзбекистон маҳсулотлари учун шоурум ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланган. Давлат раҳбари “Боку – Тбилиси – Карс” темир йўлининг ишга туширилганини олқишлаган. Уни барпо этилаётган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл магистрали билан боғлаш масаласини ўрганиш таклиф этилган. Грузия томони Тбилисидаги боғлардан бирига буюк шоир Алишер Навоий номини беришга қарор қилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin