



Грузия — шунчаки ҳамкор эмас, балки биз учун реал альтернатива
Айни дамда Тошкент шаҳрида Грузия Савдо-саноат палатаси президенти Георгий Пертая бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида Ўзбекистон–Грузия бизнес форуми бўлиб ўтяпти. Тадбирда 100 га яқин грузин компаниялари, икки мамлакат расмийлари ва хусусий сектор вакиллари иштирок этяпти.
Ҳозирча рақамлар шундай: Ўзбекистонда 60 та грузин иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Улардан 31 таси — қўшма, 29 таси — 100% грузин капиталига тааллуқли. Бу ёмон кўрсаткич эмас. Лекин асосийси бошқа ерда.
Гап шундаки, Грузия — биз учун шунчаки сармоядор эмас, балки трансформациягача бўлган йўлимизнинг альтернатив формати. Грузия — бу Каспий орқали Европага ва дунёга чиқадиган порт. Бу — Россия ва бошқа қарам логистика занжирларига альтернатива. Грузия — глобал бозорга реал дераза (дарча). Савдо учун. Географик эришув учун. Сиёсий манёвр учун. Ва энг муҳими — транспорт эркинлиги учун.
- https://t.me/uzchamber/17541@uzchamber