Нега Ўзбекистондан Грузияга учиш Қозоғистондан Грузияга учишдан кўра икки баробар қимматлигини Бош вазиримиздан сўрашармикан?
Бош вазиримизни Грузияда юқори тайергарлик ва катта эҳтиром билан кутиб олишипти. Бу хурсанд қилмай қолмайди. Кавказдаги дўст давлат билан алоқаларимиз янада чуқурлашиши керак. Шу ўринда айнан Грузия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олганини эслаб кетмасак бўлмайди.
Ҳар сафар Грузияга борганда ўзбекистонликларни қозоғистонликлар билан адаштиришларига гувоҳ бўламан. Чунки йилига Ўзбекистондан атига 20 минг атрофида турист борса, Қозоғистондан 7-10 баробарига кўпроқ турист ташриф буюради. Чунки Қозоғистондан Грузия шаҳарларига учиш Тошкентдан Батуми ва Тбилисига учишдан икки баробарига арзонроқ.
Буям майли, очофат монополист ҳавошка бу билан Ўзбекистонликларни қоқиштираяпти дерсиз, лекин бундан Ўзбекистонга келиши мумкин бўлган Грузиялик туристлар ҳам ютқазмоқда. Грузияга келадиган 10 млн туристнинг ҳеч қурса 1 фоизи Ўзбекистонга келишини тасаввур этиб бўлмайди. Чунки потенциал Грузиялик ёки Грузияга келган турист ҳавошкадан 250 долларга билет олиб Тошкентга келгандан, 100 долларга Европага бориб келиш билетини сотиб олади.
Ўйлайманки, бош вазиримиз олдида ўтирган транспорт вазири Маҳкамовга шу саволларни беришади .
Дарвоқе, Air Geo Sky авиакомпанияси 26 мартдан бошлаб Тбилиси-Тошкент-Тбилиси авиарейсларини йўлга қўймоқчи бўлганди. Лекин Ўзбекистон томони бунга рўйхушлик бермаганми, режалар амалга ошмай қолган.
Маҳкамов ва унинг етовидаги ҳавошка ўзбекистонликларга ва Ўзбекистонга қанча зиён етказаётганини билиш учун узоққа бормай, Грузия ўз осмонини қандай очганини ўрганиб кўриш кифоя бўлади.
- https://t.me/davletovuz/18067@davletovuz