Самарқанддан Грузияга учиш мумкин бўлади
Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Грузиянинг айнан қайси шаҳридан авиақатновлар ташкил этилиши, бунда қайси авиакомпаниялар иштирок этиши ҳозирча айтилмаган.
Грузия Ўзбекистонга, хусусан Самарқандга ташриф буюрадиган туристлар учун кўприк вазифасини бажариши мумкин. Мамлакатга йилига 10 млн.хорижий турист ташриф буюради. Аввалроқ Грузиядан Ўзбекистонга учиш каррасига қиммат экани, бу айтайлик, Грузияга келадиган миллионлаб туристларнинг қандайдир қисмини Ўзбекистон маршрутини танлашини имконсиз қилиб қўйгани ҳақида ёзгандик.