26K45Telegramda ochish
Ёз ёпинчиғинг ташлама, қишда ўзинг биласан Гарчи иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича навбатдаги марта қарор чиққанига қарамай, келаётган қишда газ таъминотининг узлуксизлиги борасида юқори оптимизмга берилмаслик керак бўлади. Иссиқхоналарга имтиёзлар тақдим этилгани сайин уларнинг рақобатбардошлилиги ва самарадорлиги шунчалик пасайиб боришини унутмаслик керак. Масалан, охирги бир йилда уларга учинчи марта кредит қарздорликларини узайтириш таклиф этилмоқда. Ўтган мавсумдаги аномал совуқ олдидан муддати 14 йилгача (имтиёзли даври 5 йилгача) чўзилган кредитлар яна бир марта узайтирилгани билан энди вазият ўзгариб қолмаслигини англаб етиш вақтиям етиб келди. Ҳукумат ўзи билибми, билмайми, худди монополист Узавтони, зараркунанда Ўзбекистон темир йўлларини қандай яратган бўлса, самарасиз кластерларни қандай бунёд этган бўлса, худди шу йўл билан ва яна ўз қўли билан самарасиз ва имтиёзларни ўзлаштирадиган иссиқхоналарни яратаётган бўлиши мумкинлигини инобатга олиши керак. Иссиқхоналарнинг бошқа тадбиркорлик субъектларидан заррача устунлик жиҳати йўқ. Масалан, шахсан мен нима учун "метанзаправка, ғиштзавод ё озиқ-овқат цехи узилиши керак, иссиқхонага газ берилиши керак" деган приоритетларни тушунмайман. Газни қайси бизнес субъекти ишлатиши приоритети кабинетларда эмас, бозорда, нархда белгиланиши зарур. Зийрак, ҳисоби бор иссиқхона эгалари тушуниши керакки, бундан буёғига "газ бер ёки..." деган шантажлар ўтмайди. Ўзбекистонда газ бўлмаганида ҳаммага бўлмайди, иссиқхоналаргаям бўлмайди. Ўтган йилдаги каби популистик қарорлар учун хоҳиш ҳам, маблағ ҳам йўқ. Демакки, муқобил энергетикадан фойдаланиш, харажатларни минималлаштириш, қиммат энергетика шароитида рақобатли маҳсулот яратиш йўлларини қидириш вақти етди. Теплицаларни "теплица" шароитидан чиқариш пайти келди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin