945K1.2KTelegramda ochish
"Пахта плани" ростанам тўлдими? Очиғи, 2 ҳафта аввал 3,6 миллион тонна пахта терилиб "пахта плани" тўлдирилганига ишончим унча комил эмас. Бунга бир неча ишоралар мавжуд. Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим пули методидан ёндашилса, терилган пахта 3 миллион тоннадан ошмаган. Иккинчидан, пахтани қабул қилиб олаётган кластерлар фермерларга қўяётган фактуралардан ҳисоб қилинса. Солиқ органларимизгаям қизиқ бўлса керак, нега кластерлар счет фактура киритишмаяпти? Киритилган фактураларга таянилса, 3,6 миллион тонна пахта чиқадими ё 2,6 миллион тонна? Учинчидан, водийга қараб юрасизми, воҳага қараб юрасизми, далаларда иккинчи ё учинчи теримини қўя туринг, биринчи теримга ҳам қўл урилмай ётипти. Чунки сўзда бозор, амалда нобозор йўл билан жуда кам миқдорда терим пули белгиланди. Журналист Шокиржоновнинг Пайариқ далаларидан жўнатган видеосига қаранг. Қизиқ, амалда ва қоғозда терилган пахта фарқи бу йил қандай методичка билан бартараф этиларкин?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin