966K874Telegramda ochish
1 миллион тонна пахта қани? Пахта иши даврида шунақа латифа бўларди, 5 миллион тонна пахтани 6 миллион қилиш жуда осон: 5 нинг очиқ қолган тагини ёпасан, шапкасини тўғирлайсан. Бўлди. 5 6 га айланади. 2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз саволли бўлиб қолмоқда. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун бурун тугади. Ҳали солиқчиларимиз шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ. Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради. Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin