25K74Telegramda ochish
Статагентлик ҳақиқатда қанча пахта терилганини айтадими? Ўзбек статистикасининг энг ёпиқ қисми, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, пахта билан боғлиқ. Ўзбекистонда қанча пахта хом-ашеси етиштирилгани бўйича расмий статистика 2019 йилдан буён йўқ. Сиз, айтайлик, қанча кунжут ва ҳатто қанча тариқ етиштирилгани бўйича расмий статистик маълумот топа олишингиз мумкин. Лекин энг катта қишлоқ хўжалиги экини бўлган пахта статистикасининг ҳақиқий рақамлари еттита қулф осилган махфий маълумот. Нега? Чунки энг кўламли ижодий ишлар, ўйинлар, ахборот манипуляциялари айнан пахта билан юз беради. Шу маънода қайсидир ҳудудда ёки республика бўйича "Пахта плани" тўлди, деган хабар шунчаки шартли. Ички номенклатурада садоқат белгиловчи ишора. Илгари замонда тўртта Катта келишиб олса бўлди эди, энг катта Раҳбарга улар келишиб олган рақамни киритиш мумкин бўларди. Ҳозир, шукрки, ундай эмас. Айтайлик, қишлоқ хўжалиги вазирлиги бераётган "пахта плани" рақамлари Солиқ қўмитаси жамлаётган электрон фактураларга ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг молиялаштириш ўлчовларига тўғри келмай қолиши жиддий саволларни уйғота бошлайди. Лекин реалликни аниқлайдиган шу занжирда статагентликнинг алоҳида ўрни бор. Статистларимиз бу йил ўз сўзини айтармикан? Шахсан мен умид қиламан, расмий статистика бу йил пахта масаласида адолатли ҳақиқатни ошкор қилинишига ўз ҳиссасини қўшади. Дарвоқе, қўшиб ёзилган пахтани одатда чигит, тола, калава ишлаб чиқариш ва текстил экспорти қисқариши ва Фонддан олинган триллионлаб ресурслар қайтмаслиги кўпинча очиб қўяди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin